Қрим рублнинг “белига тепди”


  • 3 Март, 2014
  • 1131

Россиянинг Қримга аскар киритиши нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига сабаб бўлди. Россия биржаларида 10%лик тушиш қайд этилди. Бунинг ортидан Россия Марказий банки асосий фоиз ставкаларини оширди.

Россия президенти Владимир Путиннинг ўтган ҳафта сўнггида Украинага ҳарбий қўшин киритиш ҳақидаги қарорни чиқарганидан кейин рус иқтисодиётида кескин ўзгаришлар вужудга келди.

Украинадаги воқеалар рус рублига ҳам ўз таъсирини ўтказганидан кейин Россия Марказий банки инфляциянинг олдини олиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида асосий фоиз ставкасини 5,5%дан 7%гача кўтарди.

Украинага ҳарбий кучларини киритиш қарори ортидан бир АҚШ доллари 37 рубль, бир Евро эса 50,99 рублгача кўтарилди. Россия Марказий банки бу ҳолатнинг ўткинчи эканини таъкидлади. 


Бошқа мақолалар