Ҳиндистонда реклама лавҳаси одамлар устига қулади


  • 14 Май, 2024
  • 100

Ҳиндистоннинг энг аҳолиси кўп бўлган Мумбай шаҳрида бўрон вақтида улкан реклама лавҳаси одамлар устига қулаб тушди. Реклама баннери остида қолган 8 киши ҳаётдан кўз юмди, 59 киши тан жароҳати олди.

Ҳиндистоннинг “NDTV” каналининг хабарига кўра, Мумбай шаҳрининг Гхаткопар мавзусида бўрон туфайли бир ёқилғи қуйиш шахобчасининг устига баландлиги 30 метр бўлган реклама лавҳаси қулаб тушди.

Кўплаб автомобиллар устига тушган реклама тахтасининг остида қолган 8 киши ҳалок бўлди. 59 киши турли даражада тан жароҳати олди. Қутқарувчилар хароба остида қолган 20 кишини қидирув-қутқарув ишлари олиб бораётганини маълум қилди.

Махараштра штатининг бош вазири Экнатх Шинде берган интервьюсида ҳодисада ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилишини билдирди. Ҳодиса бўйича тергов ишлар бошланди. Қум бўрони таъсири остида қолган Мумбайда кўриш масофаси пастлаб кетгани учун парвозлар тўхтатилганди.


Бошқа мақолалар