- 2019-06-17
Туркия ва Қозоғистоннинг “Ҳамкорликда мудофаа саноати фабрикаси қуриш” орзуси рўёбга чиқди.
2010 йилдан бери режалаштириб келинаётган лойиҳа Туркиянинг “Aselsan” ширкатининг Қозоғистонда очилган фабрикаси билан амалга ошди. Тунги кўриш қурол нишонлари, дурбин, термокамера нишони системалари ишлаб чиқариладиган корхонада Қозоғистоннинг улуши 50, “Aselsan”нинг улуши 49 ва Мудофаа вазирлигининг улуши 1%ни ташкил қилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Қозоғистон қуролли кучлари билан жамоатчилик ташкилотлари ҳамда минтақа ўлкаларининг эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган. Қурилишига 36 миллион доллар сарфланган корхонанинг 10 йилда 1 миллиард долларлик импорт қилиши режалаштирилган. “Aselsan” бош директор ёрдамчиси Озжан Каҳрамангил 50 нафар кишга иш имкони берган ва 8500 метр квадрат жой эгаллаган корхонанинг ишлаб чиқаришини келаси йилларда 3 баробар орттиришни мақсад қилиб қўйилганликларини айтди. Каҳрамангил бу “Aselsan” ширкатининг Бирлашган араб амирликлари ва Иорданиядан кейинги чет элда очган учинчи фабрикаси эканлигини таъкидлади. Каҳрамангил “Aselsan” Қозоғистоннинг T72 танк ва МИ вертолётларининг баъзи нозик тизимларини ҳам модернизация қила олишини билдирди.