“Эйр Астана” Тошкентга авиарейсни йўлга қўйди


  • 9 Сентябрь, 2020
  • 384

Қозоғистоннинг “Эйр Астана” авиакомпанияси 11 сентябрдан бошлаб, Алматидан Тошкентга парвозларни қайта тиклайди.

Биринчи рейс 11 сентябрь жума куни амалга ошади. Кейинги рейслар эса ҳар ҳафтанинг пайшанба куни парвоз қилади.

Авиакомпания “Ўзбекистонга учадиган йўловчилар учишдан олдин 72 соат ичида ПЗР-тест (ПЦР-тест)дан ўтишлари шарт. Тошкентга етиб боргач, уйда ёки меҳмонхонада 14 кунлик ўз-ўзини изоляцияда сақлашлари лозим. Ўзбекистондан келган йўловчилар қўнгандан кейин 48 соат мобайнида ПЗР-тест топширишлари ёки 14 кун уйда изоляцияда ўтиришлари керак” деб маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазирлиги матбуот хизмати “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси босқичма-босқич қуйидаги мунтазам рейсларни  қайта тиклашини хабар берганди:

Тошкент - Дубай - Тошкент – 4 сентябрдан бошлаб, ҳар жума ҳафтада бир бор;

Тошкент - Франкфурт - Тошкент – 10 сентябрдан ҳар пайшанба,  ҳафтадан бир бор;

Тошкент - Алмати - Тошкент – 11 сентябрдан ҳар жума, ҳафтада бир бор;

Тошкент - Бишкек - Тошкент – 14 сентябрдан ҳар душанба, ҳафтада бир бор;

Тошкент - Истанбул - Тошкент - 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь кунлари.

Хабарда айтилишича, келган йўловчиларда юқори тана ҳарорати ёки бошқа симптомлар кўрилса, Тошкент аэропортида кўрикдан ўтказилади. ПЗР тести ижобий натижа берган йўловчилар касалхонага жойлаштирилади. 


Бошқа мақолалар