Дунёнинг энг қиммат энергетика проекти Қозоғистонда


  • 11 Декабрь, 2012
  • 1579

Энергетика соҳасида дунёнинг энг қимматбаҳо проекти Қозоғистоннинг Каспий денгизи ҳавзасида фаолият кўрсатадиган Қашаған нефть ва табиий газ конларидан қазилма бойликларни қазиб чиқариш ишлари эканлиги маълум бўлди.

CNN Money тарафидан ўтказилган баҳолашда сўнгги 40 йил ичида кашф этилган ва ишга туширилган проектларнинг энг қийматлиси Қашаған нефть ва газ қазиб чиқариш проектидир. Бу проектга жами 116 миллиард доллар маблаҳ сарфланди. Қашаған проекти тадқиқ қилиш, қурилиш, қазиб чиқариш, бурғулаш, логистика, ободонлаштириш каби турли соҳаларни ўз ичига олади. Қашаған нефть ва газ конининг Каспий денгизининг шимолий тарафида жойлашиши ҳамда 6 ойга яқин муз билан қопланган бўлиши нефть ва газ қазиб чиқаришни қийнлаштириши ифода этилмоқда. Бу ерда денгизнинг камида олти ой музлаган ҳолатда бўлиши, шу сабабли проект баҳосининг ҳам кўтарилганлиги қайд этилди. Логистик нуқтаи назаридан ҳам қийин жойда жойлашган кондан нефть ва газни дунё бозорига етказиш учун темир йўллар, магистраллар ва денгиз йўлларидан фойдаланилмоқда. Қашаған конлари Қозоғистон Миллий нефть ва газ ширкати “Қазмунайгаз”, Италия “Petrol Devi Eni”, АҚШ “Exxon Mobil” ва Голландия-Англия шериклигидаги “Shell” ширкатлари тарафидан шериклик асосида ишлатилмоқда.

“CNN Money”нинг рўйхатида Қозоғистоннинг Каспий денгиз ҳавзасидаги Қашаған проекти 116 миллиард доллар билан биринчи ўринда, Австралия Горгон проекти эса 57 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгалламоқда. Каспий денгизидаги Қашаған 1968 йилдан бери кашф этилган энг катта нефть конидир. Мутахассислар 30 миллиард баррель нефть заҳирасига эга бўлган бу кондан 8-12 миллиард баррель нефть қазиб чиқаришни режалаштиришмоқда. Қашаған нефть  конлари заҳира бойлиги жиҳатидан дунёда илк бешликка киради. Кон Қозоғистоннинг Атирау шаҳридан 75 км жануби-шарқида жойлашган.


Бошқа мақолалар