Астана аэропорти номи ўзгарди


  • 21 Июнь, 2017
  • 859

Астана аэропортининг номини президент Нурсултон Назарбоев шарафига ўзгартирилди. Қозоғистон ҳукуматининг қарори билан Астана халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номланди.

"Астана халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номлансин", деб кўрсатилган қарор матни 21 июнда расмий ОАВ томондан чоп этилди. Қарор Қозоғистон бош вазири Б.Сағинтаев томондан имзоланган.

Астана аэропортига Нурсултон Назарбоев номи бериш ғоясини 8 йил аввал ҳозирда сенат депутати Дархан Калетаев таклиф қилганди. У 2009 йил 13 май куни "Астана" телеканали жонли эфирида "Биз "Қозоғистон" ва "Назарбоев" брендлари ажралмас эканлигини биламиз. Бугунги кунда улар ягона тушунчани англатади. Халқаро амалиётда аэропортлар миллий етакчилар номлари билан аталган ҳолатлар мавжуд", деб айтган.


Бошқа мақолалар