- 2019-07-03
Франция ҳукуматининг қора қитъага “демократия улашиш” мақсадида олиб бораётган ҳарбий амалиётлари оқибатида Марказий Африкада христианлар масжидларни талон-тарож қилишмоқда.
Марказий Африка Республикасида ўтган март ойида давлат бошқарувига келган мусулмон “Seleka” коалицияси ушбу ўлкани узоқ йиллар давомида мустамлака сифатида кемирган Франция ҳукуматига “ёқмай” қолган эди. Шунинг учун ҳокимиятдан мусулмонларни қувиб, ўзига беминнат хизмат қиладиган чаламусулмон ёки христиан эътиқодли одамни олиб келиш илинжида Франция қўшини ҳарбий амалиёт ўтказишга киришди. Французларнинг “демократия элтамиз” баҳонасида бошлатган бир неча кунлик босқинчилиги оқибатида ўлкадаги мусулмонларга ва масжидларга ҳужумлар бошланди. Пойтахт Бангида кеча христиан тўдалари масжидларни аввал талон-тарож қилишди, сўнгра бузиб ташладилар. Франция эса ҳарбий амалиётнинг 5-кунида илк йўқотишларга учради. Пойтахтда юз берган тўқнашувда икки нафар француз аскари ҳалок бўлди. Франция Президенти Олланднинг Марказий Африкага хизмат сафарига бориши маълум қилинди. АҚШ ҳам Марказий Африка республикасига аскар юборишга қарор қилди. Христианлар билан мусулмонлар орасида юз берган тўқнашувларда сўнгги тўрт кунда ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.