Қатар тугуни


  • 15 Июнь, 2017
  • 1024

Маълумки атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тўғри тушуна олиш учун РАСМнинг БУТУНИни кўрмоқ шарт. Давлатлар ҳам ЖОНЛИ инсондек!
Иттифоқдошлари, ҳамкорлик қилган дўстлари ўзгариб туради. Бу табий ҳол. Эътибор берсангиз, АҚШда ТРАМП яна ҳар томонидан қистирилмоқчи. 

Мақсад ТРАМПнинг шахси эмас, балки Сиёсати! Шунинг учун АҚШ раҳбарини олдинга суриб кўзлаган мақсади сари кетаётган орқадаги КУЧга кимлардир ғов бўлмоқчи.
АҚШ ичидаги барча ур-йиқит, тўполон мана шундан иборат. 

Бироз чекиниш ясаб, ҳамма биладиган машҳур бир гапни эсласак: "Бир томчи нефть бир томчи қондан қимматдир" деган гапни айтган одам ким эди? Уинстон Черчилль (Winston Churchill 1941-1945 йилларида Британия Бош вазири)...Инглизларнинг афсонавий раҳбари! Черчилль бу гапни шунчаки айтган деб ўйлайсизми? Нефтнинг одам умридан ҳам ортиқ экани Британия раҳбаридек одамнинг оғзидан хатоан чиқиб кетган бўлиши мумкинми? АСЛО!

У билиб туриб айтди. Жаҳондаги мувозанат ва мужодалани то ўша пайтларда-ёқ очиқ-ойдин тушунтиришга уринди. Одамийликка тўғри келмайдиган ушбу гап аслида ҳалигача СИЁСАТнинг ЯДРОСИни ташкил қилиб келмоқда!

Ўша одам қони ва умридан ҳам қимматроқ бўлган НЕФТнинг она ватани ЯҚИН ШАРҚдир. Черчилль аслида бу гапи билан ўз давлатининг кўзлаган мақсадини эълон қилган эди.Британия ақл бовар қилмайдиган чигал сиёсат юргазиб, оила-қабила яқинликларидан унумли фойдаланган ҳолда, жамғарма ва ташкилотлар орқали 100 йил БАСРАни, ЯҚИН ШАРҚни қўлостида ушлаб турди. Ҳалиям ушлаб турибди! Лекин оламда бўлаётган КАТТА ЖАНЖАЛ худди шу минтақада рўй бермоқда!

ПЕНТАГОН Британияга тегишли нималар бор бўлса. ҳаммасини тортиб олиш учун енг шимарди. ТРАМПнинг тахтга келиши мана шу мақсадда эди. Жаҳон нефть заҳирасининг 65%и Басра Кўрфази соҳилидаги ўлкаларда. Ундан ташқари жаҳон табиий газ заҳирасининг 50%дан кўпи яна мана шу ҳудудларда! Тупроғи олтин деб шуни айтсалар керак. Шундай ер кимга керак эмас. 
Лекин эга бўлиш осон эмас!

ҚАТАР устида операция ўтказаётганларнинг дарди терроризмга қарши кураш деб ўйласангиз, енгил қилиб айтганда, анойисиз! Қатар аввал Британия билан, қолаверса Туркия билан йўл олмоқчи бўлгани учун ҚАМАЛга олинди! Пентагон БАСРАни ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас! Энергия кимда бўлса оламнинг жилови ўшанинг қўлида бўлади. Ниятлари мана шу!

Лекин иқтисодий ҚАМАЛга олинганига қарамай ҚАТАР ҳали ортга чекингани йўқ!Хўш, Пентагон ва ТРАМП намунча БАСРАга ёпишиб олди?Бунинг бирнечта сабаблари бор.Энг биринчиси, ХИТОЙни назорат остида ушлай олиш учун нефть қудуқлари қўлда бўлиши керак. Иккинчиси, ЕВРОПАга энергия оқими Вашингтоннинг рухсати ва назоратида бўлиши керак.

Лекин ҳаммасидан ЭНГ МУҲИМ САБАБ, бошқа томонда бўлиб, бевосита РОТШИЛЬД оиласи билан алоқадор! Уларнинг КУЧини чегаралаш, иложи бўлса камайтириш асл мақсаддир! Шу боис БАСРАдан воз кечиб бўлмайди... Яна бир сабаб, агар КЎРФАЗни қўлга киритсангиз, ОСИЁ ҳам, АФРИКА ҳам чангалда демакдир! Пентагон мана шу мақсадлар учун енг шимарган. Лекин уларнинг иштаҳасини карнай қилиб турган нарса РОТШТИЛЬД ОИЛАСИНИ ТЎХТАТИШ!
Қандай қилиб?

Атрофингизга қаранг, нефть ва газ ишлатмайдиган бирон минтақа кўриб турибсизми? ЙЎҚ, тополмайсиз ҳам. Пентагон ПУЛнинг МАГМАси бўлмиш нефть-газга кўз олайтирди. Қандай қилиб? БАСРАга ташланиб! Ротшильд оиласининг кучи нимада? Албатта финансда!

Бир неча асрдан буён оламдаги Финанс, Пул, Банк, Ҳазина ишларининг бобокалони мана шу оила! Буни ҳамма билади. Хўш, пул нима ишга ярайди? Шахслар, оилалар, жамиятлар, ширкатлар, шаҳар ва давлатларни яшатадиган нарса ПУЛ! Яъни, ҳаёт тегирмонини айлантириб турган ягона манба ПУЛ! Ана шу МАНБА ёхуд ҲОВУЗни давлатлар эмас, айнан РОТШИЛЬДЛАР бошқаради! Бу ҳовуз нефть ва газдан келадиган ДОЛЛАР билан тўлади! Ротшильдлар нефтегаз даромади орқали ўзлари қурган ТЕГИРМОНни ҳам айлантириб туришибди. 

ФИНАНС ҲОВУЗИнингэнг катта хомашёси нефтегаз даромади... Пентагон мана шуларни билган ҳолда шундай бир ҳамла қилдики, ҳамма ёқ тўс-тўполон бўлиб кетди. Қўлига ҚУРОЛни олган Пентагон КЎРФАЗга келди! Барча МУСУЛМОН ЎЛКАЛАРГА ДЎҚ ҚИЛДИ. Ҳеч кимнинг гап қайтаришга мажоли етмагани учун ҳаммаси бир оғиздан "Нима буюрсангиз, бажарамиз!" деди. Қатар хорга қўшилмади...Пентагон БАСРАни қўлга киритса, нафақат нефтегаз, балки ҲОВУЗ хомашёси бўлмиш ПУЛни ҳам бошқарадиган бўлади. Яъни Ротшильдлар қурган ҳовузни бўшатиб, ичидагиларни ўз ҳовузига ташиб олади... Бу эса, РОТШИЛЬДЛАРнинг энг катта кашфиёти ФИНАНС СИСТЕМАСИнинг ХЎЖАЙИНИ АЛМАШАДИ дегани! ҚАТАР масалалси аслида Кўрфаз, Британия ва Хитойнинг, яъни РОТШИЛЬДЛАРнинг қўлидаги КУЧнинг тортиб олинишидир.Сурияда АҚШ махфий хизмати CIA томонидан ИШИД қурилди! "Шунча одамни қаердан топиб ёллаган булар? Шунча пул ва қурол билан қандай таминлашяпти?" деб ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?Минтақанинг, ҳатто жаҳонинг мувозанат маркази бўлган ЯҚИН ШАРҚни АҚШ ўз аскарлари билан эмас, балки маҳаллий кийимлардаги ёлланма аскарлар ёрдамида қўлга туширди!Ҳаммани ўз шартларига "кўндирди". Саудларнинг афтига қарасангиз буни яққол кўрасиз. У бойваччалар ўзлари ишлата олмайдиган АҚШ қуролларига миллиардлаб пул тўлаб ётибди. Шу пулларнинг бир қисмига АҚШ Суриядаги курд YPG ва ИШИД терорчиларига қурол юбориб турибди. АРАБЛАРнинг нефтодолларлари билан Арабларнинг ва Туркиянинг бошига бало бўладиган курд террористлари YPGни парвариш қиляпти. АҚШ бундан 10 йил аввал Инглизларга тегишли кўпгина жойларни тортиб олишни бошлади.

Урушнинг қўйилмаган номи мана шу!Британия, АҚШ билан мужодала қилмоқда.
Пентагон, инглизларнинг энг мустаҳкам қалъаси бўлган ЯҚИН ШАРҚда бош ролни олмоқчи. Ўз системасини қуриб, буйруқбозлик қилмоқчи. Шунинг учун бу йил охиригача Басра Кўрфази масаласини ҳал қилади. Режаларини шундай қуришган. CIA раҳбарлигига Помпеонинг келиб ўтириши, Комейнинг FBI раҳбарлигидан ҳайдалиши, АҚШ Мудофаа вазирлигига Пентагоннинг энг муҳим одамларидан Жеймс Мэттиснинг тайинланиши аслида ТРАМПнинг Кўрфазда бемалол ва эпчил қадам ташлашини таминлаш учун эди!Қани кўрайлик АҚШ фақатгина ҚУРОЛга суяниб нимани қанчалик ҳал қила оларкин? 

Рақиби бўлган катта иттифоқ қандай чап бераркин ёки қандай жавоб қайтарар экан? ҚАТАР - жаҳоннинг тугуни ечиладиган жой! Тугуннинг қай йўсинда ечилиши бутун жаҳонга, айниқса яқин қўшниларига катта таъсир кўрсатади. 


Бошқа мақолалар