Хитой уйғурларга тегишли ерларга кўз тикмоқда


  • 25 Декабрь, 2013
  • 1390

Хитой халқ республикаси раҳбарияти Шарқий Туркистонга йўналтирилган “хитойлаштириш” сиёсати билан уйғурларга тегишли бўлган ерларни эгаллаб олмоқчи. Хитой раҳбарияти “шаҳарлаштириш” номи остида уйғур туркларига тегишли ерларга Хан хитойларини жойлаштирмоқда. Шарқий Туркистон Маориф ва бирдамлик уюшмаси бошлиғи ёрдамчиси Абулаҳад Эр сўнгги вақтларда Шарқий Туркистоннинг Хотан вилоятидаги уйғурларнинг ерлари зўрлик билан тортиб олинаётганлиги ва бунинг оқибатида маҳаллий аҳоли ва полиция орасида тўқнашувлар келиб чиққанлигини билдирди. Шарқий Туркистоннинг “ишғол остида” эканлигини айтган Эр “зулм ва босим остида тутилган уйғурларнинг ер майдонлари тортиб олинаётганлигини” маълум қилди.

“Қаршилик кўрсатган ҳибсга олинмоқда”

Уйғурлардан тортиб олинган ерлар миллати хитой бўлган кўчиб келувчиларга берилаётганлигини ёки хитой миллатига мансуб аҳоли жойлаштирилаётганлигини айтган Эр татбиққа қарши ҳуқуқий даъволар натижасиз қолганлигини “тортиб олишга қаршилик кўрсатганлар эса ҳибсга олинганлигини” маълум қилди. Эр “Уйғур халқининг доимий душмани бўлган Хитой бу минтақага хитой миллатига мансуб аҳолисини юбориб, минтақадаги демографик кўрсаткичларни ўзгартиришни истамоқда. Шарқий Туркистонга кўчиб ўтишни истаган хитойларга давлат маблағ билан ҳам, тайин иш билан ҳам ёрдам бермоқда” деди. Давлатнинг бу ташвиқи кўплаб хитой миллатли кишилар учун жуда жозибали эканлигини билдирган Эр “Бир неча йиллардан бери хитой миллатли кишилар Шарқий Туркистонга кўчиб келишмоқда. Хитой минтақани бутунлай ўз одамлари билан тўлдириш учун сўнгги беш йилда шаҳарлаштириш лойиҳаси остида сиёсат олиб бормоқда” деди.

Шарқий Туркистон минтақасидаги Хитой раҳбарияти тарафидан давомли хитой миллатига мансуб кишиларни жойлаштиришининг уйғурларнинг норозилигига сабаб бўлганини билдирган Эр “Минтақанинг энг қийматли ерлари халқдан мажбуран тортиб олинмоқда. Уйлари бузилган уйғурларга бозор нархидан жуда ҳам паст бўлган бадал тўланмоқда. Эътироз билдирганларнинг эътирозлари қабул қилинмаяпти ёки улар ҳибсга олинмоқда” деди. Бундан ташқари “Бу ҳақсизликни бутун дунё билиши керак, бу ерда бир халқ эзилмоқда, ноҳақликка учрамоқда. Йўқ бўлиб кетиш хавфи бор. Бу ноҳақликка қарши жим қолган дунё уялсин!” деди.


Бошқа мақолалар