Эрон пойтахти Теҳронни кўчирмоқчи


  • 25 Декабрь, 2013
  • 1563

Эрон Мажлиси пойтахтнинг Теҳрондан бошқа бир шаҳарга кўчириш борасидаги қарорни қабул қилди.

Эрон расмий хабар агентлиги “IRNA” мажлисда ўтказилган овоз беришда мавжуд 214 нафар депутатдан 110 нафари қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Лойиҳа юзасидан ташкил этиладиган кенгаш икки йил давомида пойтахт учун энг яхши муқобил шаҳар қайси эканлигини аниқлайди. Қарорда қайси шаҳарлар кўриб чиқилиши ҳақида тавсиялар йўқ. Лойиҳа қўллаб-қувватлаганлар ҳаддан ташқари одам кўплиги, ҳаво ифлослиги, йўл ҳаракатида тиқинлар кўп бўлиши ва зилзила хавфи сабабли пойтахтнинг 12 миллион аҳолиси бўлган Теҳрондан бошқа шаҳарга кўчиб ўтишини исташмоқда. Эрон ҳукумати эса лойиҳага қарши чиқмоқда. 


Бошқа мақолалар