- 2016-08-29
АҚШ ташқи ишлар вазири Джон Керри Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтказилган Сурия йиғилишида тарафларнинг бир ҳафта ичида вақтинчалик сулҳ тузиш бўйича келишганликларини маълум қилди.
Илк амалга ошириладиган иш гуманитар ёрдамларни орттириб, етказиб беришни таъминлаш эканлигини билдирган Керри “Иккинчи бўлиб халқаро миқёсда ҳужумларни тўхтатиб, бир ҳафта ичида вақтинчалик сулҳ тузишга келишиб олдик” деди.
Суриядаги урушнинг беш йилдан бери давом этаётганини хотирлатган Керри “Мана қўлимизда бўлиб ўтган сўзларнинг қоғоздаги шакли. Олдимиздаги бир неча кун ичида бу борада қатъий қадамлар ташланиши лозим” деб гапирди. Керри Мюнхендаги учрашувларнинг самарали ўтаётганидан ўз мамнуниятини билдирди.