- 2020-05-30
АҚШнинг Даллас шаҳрида фаолият юритувчи, 43 ёшли Исроил тарафдори раввин Йицҳак Меир Сабо ёш болага жинсий тазйиқ қилганлик айби билан қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.
Даллас полицияси тарқатган маълумотга кўра, Сабо Akiba Yavneh Academy номли хусусий яҳудий мактабида “Яҳудий ҳаёти” бўлими директори сифатида ишлаб келган. У мактабда ёш болага нисбатан жинсий тазйиқ қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган ва Даллас округи қамоқхонасига жойлаштирилган. Унга нисбатан 100 минг доллар миқдорида кафиллик пули белгиланган.
Мактаб маъмурияти воқеа юзасидан баёнот бериб, раввин билан барча муносабатлар узилганини маълум қилди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Сабо Исроилда туғилган, беш фарзанднинг отаси бўлиб, авваллари Исроил армиясида танк қисмида хизмат қилган. 2022 йилдан буён у Далласнинг шимолидаги Tiferet Israel синагогаси жамоасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумлардан сўнг Далласда ўтказилган Исроилни қўллаб-қувватлаш акцияларида Сабо маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Ҳамас аъзоларини исроиллик аёл ва болаларга “оммавий жинсий зўравонлик” қилганликда айблаган эди.
Айни пайтда халқаро мустақил ташкилотлар мазкур айбловлар юзасидан ҳеч қандай тасдиқланган далил топилмаганини маълум қилган.