- 2016-12-02
Россиянинг Волгоград шаҳрида бир поезд станциясида юз берган портлашда дастлабки маълумотларга қараганда 13 киши ҳалок бўлган.
Рус расмий хабар агентлиги “ИТАР-ТАСС”нинг хабар беришича, портлаш Волгоград темир йўл вокзалининг биринчи қаватида ташқи эшик ва кириш йўлакчаси орасида юз берган. Портлаш натижасида 13 нафар киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар жароҳат олгани хабар берилмоқда. Яна бир хабар агентлиги “РИА-Новости” эса ҳалок бўлганлар сонини 18 деб эълон қилди. Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Портлаш худкуш тарафидан амалга оширилган деб тахмин қилишмоқда. Воқеа жойига кўп сонли соғлиқ ва хавфсизлик ходимлари жалб қилинди.
Душанба 30 декабрь куни эрталаб Волгоград шаҳрида яна бир террористик ҳаракат юз берди. Троллейбусдаги портлаш натижасида хабарларга кўра 10 киши ҳалок бўлди ва 28 киши жароҳат олди. Хавфсизлик органларининг таъкидлашича, троллейбусдаги портлашни худкуш амалга оширган.