- 2016-09-28
Сурия президенти идораси Ахмад Шаранинг Сурия Араб Республикасининг вақтинча президенти сифатида расмий равишда тайинланганини эълон қилди.
Суриядаги янги бошқарув раҳбари Ахмад Шара, ўтказиш даври президенти сифатида эълон қилинди.
Сурия хабар агентлигига (SANA) кўра, Шара билан бирга Ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан Шайбоний ва мамлакатдаги ҳарбий гуруҳ вакиллари “Ғалаба конференцияси”га қатнашдилар.
Конференция якунларида ҳарбий операциялар идораси матбуот котиби полковник Ҳасан Абдулғани, натижалар баёнини ўқиди. Абдулғани, Шарани ўтказиш даврида Сурия президенти сифатида эълон қилишларини ва Шара мамлакатни халқаро майдонларда ваколатлаштиришини эълон қилди.
2012 йилги Конституция бекор қилинганини айтган Абдулғани, Асад режимига қарашли армияда, хавфсизлик идоралари ва парламентнинг тарқатилганини ҳам маълум қилди.