- 2021-06-09
Хайян тайфунидан қочиш саросимасига тушиб қолган ўлкада оналар фарзандларини самолётга ўтқазиш учун бор кучларини сарфлашди.
Филиппинда ўтган ҳафта охирида юз берган Хайян тайфунидан кейин ўлкада саросималик бошланди. Қамалда қолган халқ ўлкадан қочишга уринмоқда, лекин қутқарув воситалари етарли эмас. Шу сабабли филиппинлик оналар ҳеч бўлмаса фарзандлари хавфсиз жойга етиб олишлари учун улардан ажралишга рози бўлдилар. Қутқарув самолётларига ҳужум қилишган халқ туфайли пайдо бўлган тиқилинчда оналарнинг фарёдлари юракларни эзди. 10 минг киши ўлганлиги тахмин этилган фалокат учун БМТ 301 миллион долларлик ёрдам кампаниясини бошлади. БМТ Бош котибининг инсон ишлари бўйича ёрдамчиси Влериа Амос “Филиппинда 2 миллион ёш бола очликдан ўлиши мумкин” деб фикр билдирди. Америка ва инглиз флотига оид ҳарбий кемалар қутқарув ишларида иштирок этиш учун Филиппинга келди. Мутахассислар Хайяннинг минтақани тарк этганлигини, лекин “Зораида” номли янги бир тайфун яқинлашиб келаётганини маълум қилишди. Филиппиннинг тайфундан энг кўп талофот кўрган Таклобан шаҳрида қамоқхонанинг зарар кўрганидан фойдаланиб қолган маҳкумлар қамоқдан қочишди. Президент Акина фавқулодда вазият деб эълон қилган минтақаларда 582 минг киши бошпанасиз қолди. Хайян тайфуни Хитойнинг жанубида ҳам саккиз кишининг ўлимига сабаб бўлди.