- 2013-03-13
Сурияда Асад ва Баас тузуми ўз халқига қарши қирғин уюштирмоқда. Кўпчилиги аёл ва ёш болалардан ташкил топган 120 мингга яқин инсон қатл қилинди. Сўнгги бор заҳарли газ билан минглаган киши ўлдирилди. 2 миллион инсон ўз юртини ташлаб чиқиб кетди. 5 миллион инсон эса, ўз уйларидан кўчиб кетди. Афсуски БМТ, Араб бирилиги, Ислом ўлкалари ташкилоти, дунё жамоатчилиги, НАТО ва бир қанча ташкилотлар бу қатлиом қаршисида кўр, кар ва соқов бўлиб олишди.
Дунёда бу қатлиомга қарши чиққан ва Суриядан қочиб чиққан муҳожирларни ҳимоясига олган давлат биргина Туркиядир. Бу қатлиомнинг фақат 1%и бирон яҳудийга ёки христиан давлатига қарши уюштирилганида эди, бутун бу ташкилотлар дунёни бошларига кўтаришарди. Лекин ўлаётганлар мусулмонлар. Ислом душманларининг ҳам асл истаги бу. Асад тузуми ислом душмани бўлгани учун Сионизм ва христиан Ғарбнинг яширин иттифоқдошидир. Исроил ва христиан Ғарбнинг асос устунлари ман булар. 1- Исроилнинг хавфсизлиги, 2- Ғарбнинг манфаати, 3- Нефть манбалари ва йўллари, 4- Бўл, парчала ва бошқар, 5- Христиан олами "Европа бирлиги" деган битта том тагида бирлашаётган бир вақтда Қуръони каримда “Биродарлар” деб таъриф қилинган мусулмонлар бир-бирларини қатл этмоқда ва Аллоҳу таолонинг фирқаларга ажралмаслик, яъни бўлинмаслик ҳақидаги амрига исён қилиб, бўлинишда давом этмоқда. Миссионер ташкилотининг 1930 йилида Қуддусдаги йиғилишида чиқарилган қарорлари қадам-бақадам эмас, аксинча гўёки ёруғлик тезлигида тез амалга ошмоқда. Бу қарор қуйидагича: “Мусулмонларни христиан қиламан деб вақт йўқотманглар. Ҳақиқий мусулмон динини ўз жонидек сақлайди. Христианликка ўтганлар ҳам, аслида номига мусулмон бўлганлардир. Сизнинг вазифангиз мусулмон авлодларни динларидан узоқлаштириш. Илк мақсадингиз сунний бўлган мусулмонлардир. Уларни бўйнига хоч тақмайдиган, тўнғиз гўшти емайдиган, фақат тобутга тушганда масжидга борадиган, бешикдан қабргача худди христиандек яшайдиган ҳолга келтиринг!..”
Христиан Ғарб ва Сионизмнинг энг катта мақсади - ислом ўлкалари исломиятга амал қилишмасин, бас. Нотўғри тушунмадингиз, бутун ислом ўлкаларида бу формулани ташқи кучлар ва ичдаги уларнинг ҳамтовоқлари татбиқ этишмоқда. Исломият билан мустамлака ўз ниҳоясига етади. Сурияга қарши мусомаҳа кўрсатиш ёки шунча қон тўкилганидан кейин ҳалигача масаланинг ҳал қилиниши учун тинч йўллар ахтариш Башар Асадни фақат семиртиб, кучайтади холос. Ҳарбий операция Косова каби аниқ натижа олингунга қадар давом этиш керак. Акси эса Асадга куч бахш этади. БМТ аллақачон ишончини йўқотди, у фақат бешта давлатнинг манфаати учун хизмат қиладиган ширкатга айланиб бўлган.