Қирол Салмон қўриқчиларини ишдан ҳайдади


  • 7 Март, 2019
  • 602

Жамол Қошиқчи жинояти ва “реформа” ҳамлалари билан кун тартибидан тушмаётган Саудия Арабистонда қирол Салмон бин Абдулазиз билан ўғли принц Муҳаммад бин Салмон орасида жиддий зиддият вужудга келгани иддао қилинмоқда.

Британиянинг йирик нашри “Guardian” тарафидан ўртага сурилган иддаога кўра, қирол ва валиаҳд ўртасидаги зиддият Қошиқчи жинояти билан бирга юзага чиқа бошлади. Лекин зиддият қиролнинг февраль ойида Мисрга қилган хизмат сафарида кучайди. Қирол маслаҳатчилари томонидан унга суиқасд бўлиши мумкинлигига доир огоҳлантирилди. Шунда қирол валиаҳд принцга содиқ бўлган 30 кишилик хавфсизлик хизматини бутунлай ўзгартирди. Ички ишлар вазирлиги Риёддан Мисрга янги гуруҳ жўнатди. Бу миш-мишларни алангалатган яна бир мисол эса принцнинг қиролни кутиб олиш маросимига таклиф эитлмаганлигидир. Унинг таклиф этилмаганлиги Саудия анъаналари ва протоколга зид эканлиги қайд этилди.

Қиролнинг Миср сафари вақтида ўрнига давлатни бошқарган валиаҳд принц Салмон илк бор отасининг ўрнига қироллик қарорини чиқариб, муҳим тайинловлар қилгани зиддиятга сабаб бўлди. Принц қирол йўқлигида акаси принц Холид бин Салмоннинг ўрнига малика Римани Саудия Арабистоннинг илк аёл элчиси сифатида Вашингтонга тайинлади. Қирол, Холид бин Салмоннинг вазифадан бўшатилиб, мудофаа вазири ўринбосари этиб тайинланганини телевизордан эшитди. 


Бошқа мақолалар