CIAнинг 7 та тўнтариши


  • 8 Октябрь, 2016
  • 1217

Совуқ уруш давридан бери бир қанча ўлкаларда тўнтаришни режалаштириб, амалга оширган CIAнинг сир-синоатга тўла қиссаси Дана Стустернинг қаламидан “Теран тарих” журнали октябрь ойи сонида ёзилган.

Америкалик бир генералнинг Эронга бориб, Мусаддиқнинг истеъфога чиқишини талаб қилиши ортидан CIA режалаштирган тўнтаришлар даври бошланди. Эрон армияси бошида қарорсиз қолган бўлса ҳам норозилик намойишлар учун ажратилган миллионлаб пуллар армия ичидаги шамолни терсига эстирди. 20-асрда кетма-кет юз берган тўнтаришлар занжирининг калитини изоҳловчи ушбу ҳодисанинг ортидан Эрон бош вазири ҳибсга олинади. Шунда Эронда 1953 йили юз берган тўнтариш ортида CIA бор эканлиги расман тасдиқини топади. Қуйида CIA қўллаб-қувватлаган бир нечта тўнтаришни келтирамиз:

1. Бой  нефть заҳиралари билан кўз қамаштирган: Эрон (1953)

1953 йил. Мусаддиқ лавозимга ўтирганидан икки йил ўтиб, бу вақтда аввал инглиз ширкатлари назоратида бўлган Эрон нафть саноатини миллийлаштирди. Мусаддиқ ундан кейин истеъфога чиқишга мажбурланди ва ҳибсга олинди. Умрининг қолган қисмини уй қамоғида ўтказди. Ушбу операциянинг тарихини билдирган ва яқин вақтларда фош бўлган CIA тарафидан қаламга олинган бир ҳисоботга кўра “Совуқ урушнинг энг чўққисига чиққан ва АҚШнинг Кореяда СССР ва Хитой тарафидан дастакланган кучларга қарши эълон қилинмаган бир уруш олиб бораётган даврда Эроннинг совет иттифоқи таҳдидига очиқ қолиши хавфи АҚШни TPAJAX (тўнтариш операциясининг код номи) операциясини режалаштиришга ва амалга оширишга мажбур қилди” дейилган.

2. АҚШнинг қамоқхонаси: Гватемала (1954)

АҚШ илк даврларда Гватемала президенти Хакобо Арбенсни қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам унинг АҚШ соҳиб бўлган “United Fruit Company”нинг мулкларига таҳдид қилувчи ер ислоҳотларини амалга оширишни бошлаши билан алоқалар бузилганди. 1954 йили амалга оширилган тўнтариш билан Арбенс лавозимдан олиниб, ундан кейин бир қатор хунта турли муддатлларда давлатни бошқарган.

3. Озодликни истаган ўлка: Конго (1960)

Кейинчалик Демократик Конго республикаси республикаси номини олган Конгонинг илк бош вазири Патрис ЛУмумба Бельгия тарафидан амалга оширилган АҚШ дастакли ҳарбий уруш даврида Конго президенти Жозеф Ксавубу тарафидан лавозимидан олинганди. Бельгиянинг ҳарбий аралашуви Конгонинг мустақиллигини эълон қилганлиги ортидан Бельгиянинг таъдид остида қолган тижорий манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалга оширилганди. Лекин Лумумба Бельгиянинг ҳарбий аралашувига қурол билан қаршилик кўрсатганди ва совет иттифоқидан қурол-аслаҳа олганди. Шунда CIA Лумумбанинг янги вазифага келган Жозеф Мобуту ҳукумати учун таҳдид эканлигига ишонч ҳосил қилган ва уни лавозимдан олиб ташлаганди.

4. Қотилга моддий ёрдам: Доминик республикаси (1961)

Доминик республикасида минглаб гатиликнинг этник тозалашга дучор бўлгани ва Венесуела президентига суиқасд қилишга уриниш билан танилган Рафаэль Трухильонинг ваҳший диктаторлиги президентни тузоққа тушириб ўлдирган қуролли мухолифлар тарафидан ниҳоясига етди. Трухильони ўлдирган қотил ҳар қанча “ҳеч ким менга уни ўлдиришни буюрмади” деса ҳам аслида CIA тарафидан қўллаб-қувватланганди.

5. Исёнкор генералларга дастак: Жанубий Вьетнам (1963)

АҚШ 1963 йили Жанубий Вьетнамда қийматли мулкка соҳиб эди ва ўлканинг лидери Нго Динь Зьемнинг буддист муолифларга қарши қонли терактлари натижасида алоқалар узилиш нутасига етиб келганди. Пентагон ҳужжатларига кўра, тўнтаришга тайёргарлик ичида Жанубий Вьетнамлик генераллар 1963 йил 23 августда режаларига кўра Америка вакиллари билан алоқа ўрнатади. Режанинг тафсилотларига доир бир қанча тортишувлардан кейин АҚШнинг бу билан боғлиқ қарорсизлиги ниҳоясига етиб, генераллар 1963 йил 1 ноябрда улардан олган дастаги билан Зьемни ҳибсга олиб ўлдиришди. Баъзи манбаларга кўра бу генералларга CIA фондларидан 40 минг доллар миқдорида пул ўтказилган.

6. “Бразилия Хитойга юзланмасин” (1964)

АҚШ ҳукумати Бразилия президенти Жуан Гуларт бошчилигидаги ҳукуматнинг АҚШ элчиси Линкольн Гордон ифодаси билан “Бразилияни 1960 йилларида Хитойга юзлантиришга” оид хабарлари натижасида ўша даврнинг Бразилия бош штаб раиси Умберто Кастелу Бранко бош бўлган тўнтаришга дастак берганди. Тўнтаришдан олдин CIA ҳукуматга қарши намойишларни дастаклаб, армияни қўллаб-қувватлаган кишиларга ёқилғи ва АҚШда ишлаб чиқарилмаган қуроллар билан таъминлаганди.

7. АҚШ етовига юрмаган ўлка: Чили (1973) CIA Чилининг иқтисодиётини ўзи истаган йўналишга буриб хонавайрон қила олмаганидан кейин чорани тўнтаришда топди. 1973 йил 11 сентябрда амалга оширилган бу тўнтариш ҳақида CIA тарафидан тайёрланган расмий ҳисоботда ташкилотнинг “армия тарафидан режалаштирилган ҳарбий тўнтаришдан бошидан бери хабардор эканлигини, тўнтаришни режалаштирган кишилар билан узоқ вақтдан бери разведка шерикчилиги юритганлигини ва CIAнинг тўнтариш олдини олишга уринмаганлигини ҳамда 1970 йилида бир тўнтариш тайёргарлиги борлигини сезиб, бу тўнтаришни ҳам саҳна ортидан бошқарганлиги” маълум бўлганди. 


Бошқа мақолалар