Дангасаликнинг чўққиси


  • 22 Январь, 2014
  • 1465

Миллион долларлик автомобилларини кўзидан йироқ қолдиришни истамаган кишилар учун Сингапурдаги люкс шаҳарчада махсус автомобиль лифтлари қурилди.

Сингапурда “Уялмасалар ҳожатхонага ҳам автомобилда боришади” дейдиган даражада комфорт ортидан қувиш бошланди. “Ferrari” ва “Lamborghini” соҳиблари ўтирадиган қаватларигача автомобиллари билан чиқишни бошладилар. Люкс автомобилларини хонадонларининг олдигача чиқартириб, кўзларидан йироқ қолдирмайдиган бойларнинг янги татбиғи қисқа муддатда ўлкага ёйилди. Фақатгина уйларига эмас, кўпқаватли офислари жойлашган қаватгача лифт ясатиб олган сингапурлик бойлар мана шу тариқа ишлаётганларида ҳам автомобилларидан ажрамасликнинг йўлини топишди. Бу янги оқимдан таъсирланган немис спорт автомобили ишлаб чиқарувчиси “Porsche” ҳам АҚШда қурадиган 60 қаватли янги марказига лифт қуришини ва истаган кишиларнинг офисига автомобили билан чиқа олиши маълум қилди. 


Бошқа мақолалар