Аёллар футболи эркаклаб кетди


  • 18 Февраль, 2014
  • 1197

Эроннинг аёллар миллий футбол жамоасида жанжал чиқди. Аёллар жамоасида ўйнаётган тўрт нафар футболчи эркак киши бўлиб чиқди.

Эрон футбол федерацияси сўнгги йилларда бўлиб ўтган энг шов-шувли жанжал остида қолди. Аввал Эрон профессионал аёллар футболи лигасидаги 11 жамоада футболчилар орасида етти нафар эркак киши борлиги маълум бўлди. Бу шов-шувлар босилмасдан туриб, аёллар миллий терма жамоасида ҳам 4 нафар эркак футболчи ўйнаётгани аниқланди. Жинсини ўзгартириш бўйича амалиётларини тамомлашга улгурмаган бу футболчиларнинг шартномалари бекор қилинди. Федерация раҳбарлари уларни “Аёллар жамоасида футбол ўйнашни истасангиз, жинсингизни ўзгартириб, гормон билан даволанинг!” деб огоҳлантирди.

Бу ҳодисалар мутахассисларни бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун тадбирлар олишга ундади. Энди аёл футболчилар маълум вақт оралиқларида жинсият текширувидан ўтиб турадиган бўлишди. Тиббиёт ходимлари жамоа мураббийлари билан боғланиб, керакли тестларни амалга оширишлари мумкин.


Бошқа мақолалар