ЕВРО-2016 маошлари


  • 20 Июнь, 2016
  • 1163

Евро-2016 мусобақасининг финал турнирига чиққан терма жамоаларнинг ҳар бирига УЕФА томонидан 8 миллион евродан берилган. Ҳар бир ғалаба учун миллион, дуранг учун эса ярим миллион евро қўшилади. Ҳар бир 1/8 финал босқичи иштирокчилари қўшимча 1,5 миллион, чорак финал иштирокчилари 2,5 миллион, ярим финал иштирокчилари эса 4 миллион, финалда ютқизган жамоа 5 миллион, чемпион эса 8 миллион евро қўшимча олади. Шу тариқа, УЕФА томонидан энг яхши терма жамоага мукофот сифатида бериладиган энг юқори сумма 27 миллион еврони ташкил қилади.

Шуниси қизиқки, 2014 йили жаҳон чемпиони бўлган Германия жами 25,6 миллион евро олганди.

Ушбу Евро-2016 мусобақасининг мукофот пул жамғармаси 301 миллион еврони ташкил қилди. Таққослаш учун 2012 йили 198 миллион евро бўлганди. Тўғри у пайтда иштирокчилар сони ҳам 16 та эди, ҳозир эса 24 та.

Лекин УЕФА томонидан ажратилган мукофот пулларини ҳамма терма жамоа раҳбарияти ҳам футболчиларга бўлиб бераётгани йўқ.  Қуйида мусобақанинг финал босқичига чиққанлиги учун қайси терма жамоага қанча мукофот берилиши кўрсатилган:

 

Туркия                                   500 минг евро

Уэльс                                    100 минг евро

Венгрия                                 80 минг евро

Исландия                               80 минг евро

Польша                                 70 минг евро

Албания                                70 минг евро

Руминия                                50 минг евро

Шимолий Ирландия               50 минг евро

Словакия                              50 минг евро

Швеция                                 50 минг евро

Австрия                                 50 минг евро

Ирландия республикаси        40 минг евро

Чехия                                    40 минг евро

Франция                                берилмайди

Германия                               берилмайди

Италия                                  берилмайди

Англия                                  берилмайди

Испания                                берилмайди

Бельгия                                 берилмайди

Португалия                           берилмайди

Украина                                берилмайди

Хорватия                               берилмайди

Швейцария                            берилмайди

Россия                                  берилмайди

 

Германия терма жамоаси ўйинчиларига агар мусобақада ғолиб бўлса, 300 минг евродан мукофот олишлари эълон қилинди. Акс ҳолда футболчилар ҳеч нарса олишмайди.

Франция терма жамоаси футболчилари ҳам чемпион бўлган тақдирда 300 минг евродан мукофот олишади. Акс ҳолда улар ҳам ҳеч нарса олишмайди.

Испания ва Бельгия терма жамоаси футболчиларига эса чемпионликни қўлга киритган тақдирда 720 минг евродан мукофот пули ваъда қилинган. Туркия ўйинчиларига мусобақага қатнашганлари учун УЕФАдан берилган 8 миллионни тақсимлаб бериб қўйган. 


Бошқа мақолалар