Пайғамбаримизнинг туғилган уйлари бузилмоқчи


  • 24 Февраль, 2014
  • 1399

Жаноби пайғамбаримизнинг туғилган уйи устига қурилган Масжиди Ҳарамнинг баъзи бўлимлари Саудия қиролининг (кароль) сарой ва резиденцияси қурилиши туфайли бузилади.

Саудия Арабистонда қурилиши режалаштирилган резиденция иншооти учун пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг туғилган уйи устига қурилган Масжиди Ҳарамнинг баъзи бўлимларининг бузилиши маълум қилинди. Қурилиш ишларини Сауди Бин Лодин Групп ширкати олиб бормоқда.

Саудия Қироллик оиласининг ҳамиша тарихий ва диний нуқтаи назардан бебаҳо ёдгорлик ҳам-да муборак жой мартабасида бўлган маконларни шахсий манфаатлари учун бузишга шай туриши бутун дунё мусулмонларининг норозилигига сабаб бўлди.


Бошқа мақолалар