Туялар депортация қилинди!


  • 21 Июнь, 2017
  • 924

Саудия Арабистон бутун дипломатик ва иқтисодий алоқаларини узган Қатарга тегишли 15 минг туяни ўз ҳудудидан чиқариб юборди.

АҚШда эълон қилинган дипломатик ва халқаро сиёсат сайти “Foreign Policy”да чоп этилган хабарга кўра, 11 минг 500 километр квадрат майдони сабабли ўн минглаб туя сурувларини Саудия Арабистон тупроқларида ўтлатиб юрган қатарлик чўпонлар ушбу қарор сабабли қийин аҳволда қолишди.

Минглаб туялардан иборат сурувларни депортация қилишга қарор қилган Саудия Арабистон раҳбарлари сурув соҳибларидан туялари билан бирга қисқа вақт ичида ўлкани тарк этиб чиқиб кетишларини талаб қилган.

Чекланган сув манбалари ва ўтлоқлар сабабли чегара ортида қийин аҳволда қолган камида 15 минг туянинг депорт қилиниши Қатардан йўлланган карвонларнинг кўмаги билан амалга оширилмоқда. 


Бошқа мақолалар