Москва теракти ортидан қатлиом таҳдиди


  • 26 Март, 2024
  • 134

22 март куни Москвадаги 139 киши ўлдирилган терактни зиммасига олган ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) Россияга янги таҳдидлар йўллади. Хабарда “Диққат қилинг, асир олинган биродарларимизнинг интиқомини олишга фурсатимиз йўқ деб ўйламанг. Жуда яқинда яна бир қатлиом кутяпмиз” дейилган.

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг тинмай терактга Киевнинг алоқаси йўқлигини, қонли теракт ортида ИШИД турганлигига бутун дунёни ишонтиришга уринаётганлигига эътибор қаратди.

Путин “Бу жиноятнинг ислом оламининг юз йиллик ғояси билан курашаётган радикаллар тарафидан ишланганини биламиз. Лекин айни вақт АҚШнинг, разведка маълумотларига кўра, Москвадаги терактда Киевнинг ҳеч бир изи йўқлигига ва бунга ИШИД айбдор эканлигига ҳаммани ишонтиришга уринмоқда. Россия ва халқига қарши бу зулмнинг кимнинг қўли билан бажарилганини биламиз. Энди буюртмачи ким эканлигини аниқлашимиз зарур” деди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москванинг “Crocus City Hall” номли концерт залида қуролланган кимсалар томонидан террористик ҳужум амалга оширилганди. Автомоатик қуроллар билан қуролланган кимсалар концерт залидаги тинч аҳолини ўққа тутиб, портлаш уюштирганди.

Терактни амалга оширганлар Тожикистон ватандошлари бўлиб, уларнинг барчаси ҳозир қўлга олинди.


Бошқа мақолалар