Давлат текинга ер беради


  • 25 Февраль, 2014
  • 1194

Туркманистон ҳукумати 35 минг 671 гектар ерни ватандошларига текинга тарқатишини маълум қилди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг видеоконференция орқали ўтказган йиғилишида туркман ватандошларига 35 минг 671 гектарлик ерни уй-жой қуриш учун беришларини айтди. Вилоят ҳокимлари тарафидан берилган таклифни президент қўллаб-қувватлаган. Берилган ерларга қуриладиган уй-жойларнинг замонавий бўлишига диққат қаратган Бердимуҳамедов уларнинг шу билан бирга камчиликсиз қилиб қуриб битиришни ҳам таъкидлади. Бердимуҳамедов янги жойларда мактаб, шифохона, маданият уйи каби муассасаларнинг ҳам қурилиши кераклигпини айтди.

Янги турмуш қурган ёш оилаларга һар бирига 1,6 ёки 2,4 декар берилиши маълум қилиниб, лойиҳада уй-жой қурадиган ватандошларга узоқ муддатли кредитлар берилиши ҳам кўзда тутилган. Бундай лойиҳа ўлка миқёсида сўнгги бор 1993 йили амалга оширилганди. 


Бошқа мақолалар