Қирғизистонни ҚХР деб номлашни таклиф қилишди


  • 25 Ноябрь, 2020
  • 315

Ушбу таклиф конституцион кенгашнинг йиғилишида айтиб ўтилди.

Конституцион кенгашнинг йиғилишида Қирғизистон номини ўзгартириш таклиф қилинди.

Собиқ юстиция вазири Марат Қайипов: “Ўлкамиз номини русчага таржима қилсак “қирғизлар республикаси” деган маъно келиб чиқади. Буни тўғрилаб “Республика Қирғиз” деб ёзиш керак. Шунда бошқа миллат вакиллари норози бўлишмайди. “Қирғиз республикаси” дейилганда ўлкада фақат қирғизлар яшайди деган маъно келиб чиқмоқда. “Республика Қирғиз”да эса ўлкада бошқа миллат вакиллари яшаши ҳам маълум бўлади” деди.

Ундан кейин сўзга чиққан “Қирғиз жолу” жамияти бошчиси Қадир Кошалиев ўлкани “Қирғиз халқ республикаси” деб номлашни таклиф қилди.

Кошалиев: “Бизда халқ ҳукумати бўлгани учун ўлка номида халқ кўрсатилиши керак” деди.


Бошқа мақолалар