Калифорниялик оила хазина топиб олди


  • 27 Февраль, 2014
  • 1260

Американинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи оила кўчада ит билан сайр қилиб юрган вақтида умумий қиймати 10 миллион долларга тенг бўлган олтин танга тўла хазина топиб олди.

Хазина эски дарахт остига кўмиб қўйилган чўмичда сақланган. Чўмич ичидан 1847-1894 йилларда зарб этилган жами 1,4 мингта танга чиққан.

Профессионал нумизмат Дэвид Холл ушбу тангалар ҳақиқатан ҳам қийматга эга эканлигини тасдиқлаб, тангалардан бирининг ҳозирги баҳоси 1 миллион доллар туришини маълум қилган.

Оилавий жуфтлик тангаларнинг аксарияти қисмини интернет-аукционга қўйишни, қолганини эса Америка нумизматлари уюшмасига топширишни режалаштирмоқда.


Бошқа мақолалар