- 2013-04-04
Англиянинг Шимолий Йоркширда жойлашган Фингхолл номли бир шаҳарчанинг аҳолиси пашшалар истилоси туфайли ўз уйларини тарк этишмоқда.
Пашшалар истилоси шунчаликка бордики, шаҳарчада яшайдиган бир киши “Фақатгина ошхонанинг ўзида 40, овқатланиш хонасида эса 30 та пашша бор эди” деса, бошқаси “Бизнинг уйда 150 дан ҳам кўп ва тасаввур қилинг барчаси сўнгги уч кун ичида ҳеч нарса емагандек ташланмоқда” деб даҳшатларини билдиришди.
Автомобиль таъмирчиси Рей Робсон тузатмоқчи бўлган автомобилининг ичида 200 га яқин пашша бор эканлигидан шикоят қилди. Шаҳарча аҳолиси пашшалар истилоси туфайли уйларини, туғилган жойларини тарк этиш таҳликаси остида. Яшиллиги, тоза ҳавоси ва тинчлиги билан сокинларининг “жаннатимиз” деб атайдиган шаҳарча сўнгги ойларда жаҳаннамга айланди. Пашша истилосига товуқ фермаларини жавобгар деб билишмоқда. Бу муаммони ҳал этиш учун атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш хизматлари билан учрашув ўтказилди.