- 2014-07-07
Россия мажлисининг қуйи ва юқори палаталари раҳбарлари Украинада 16 мартда ўтказиладиган референдумда Қримнинг Украинада ажралиб чиқишга қарор беришса, уни қўллаб-қувватлашларини билдирди.
Қримли депутатлар билан учрашув сўнггида юқори палата раҳбари Валентина Матвиенко яриморолнинг Россиянинг бир бўлаги сифатида муомала кўришини айтди. Киевдаги муваққат ҳукумат эса референдумни “ноқонуний” деб танқид қилди. Бу орада Россиянинг “Газпром” ширкати Украинани табиий газдан кесиб қўйиши ҳақида огоҳлантирди. Украинанинг вақтинчалик президенти Қрим парламентининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказадиган референдумини “маданиятли дунёда ҳеч бир одам тан олмаслиги” ҳақида гапирди. Вақтинчалик Бош вазир Арсений Яценюк ва Киевда амалга ўтирган баъзи кишилар референдумни “конституцияга зид” ва “ноқонуний” деб баҳоладилар.
Россия парламенти эса референдумни қўллаб-қувватлашини билдирмоқда. Парламент матбуот котиби Қрим халқи 16 мартда Россияга қўшилмаслик ҳақида қарор қабул қилишса, ҳалқнинг бу қарорини ҳам қўллаб-қувватлашини билдирди.
Москва АҚШ ва Европа иттифоқининг пайшанба куни Россияга санкция татбиқ этиши ҳақидаги таҳдидига жавобан “санкция ва таҳдид тилини қабул қилмасликларини” билдирди.
Вақтинчалик Бош вазир Яценюк ҳам Украинанинг Россия ўз армиясини қайтариб олса ва халқаро келишувларга амал қиладиган бўлса, музокараларга тайёр эканлигини маълум қилди.
Қрим раҳбарияти эса Киевда феврал ойида собиқ перзиденти Виктор Януковични лавозимидан олиб ташлаб, ўрнига келган янги ҳукуматни “ноқонуний” деб баҳолади.
Қрим парламенти пайшанба куни берган баёнотида Россия президенти Путиндан “Россияга қўшилишларини тасдиқлашини” сўради.