Конституцион суд ҳукуматни тарқатиб юборди


  • 15 Январь, 2013
  • 1204

 Покистоннинг пойтахти Исломобод қарама-қарши кучлар беллашувига саҳна бўлаётган бир вақтда Покистон Конституцион суди шов-шувли қарорга имзо чекди. Конституцион суд Покистонда ҳукуматни тарқатиб юборди ва Бош вазир Ашрафни ҳибсга олишга қарор чиқарди.

Покистон Конституцион суди мамлакатда давом этаётган норозилик намойишларига жавобан Покистон ҳукуматини тарқатиб юборди.

Бу билан Бош вазир Парвоз Ашрафнинг раҳбарлигига чек қўйди. Бош вазир Ашраф ва ораларида бошқа вазирлар бўлган 16 киши энергетика лойиҳаларидаги қонунбузарлик сабаб қилиб кўрсатилиб, ҳибсга олишга қарор чиқарилди.

Покистонда қонунбузарликларга қарши мамлакатнинг жанубидаги Карачи шаҳридан норозилик намойишига чиққан ўн минглаган намойишчи икки кун давом этган йўлчиликдан кейин пойтахт Исломободга етиб келдилар. Бу намойиш “Қуръон йўли ҳаракати” лидери Тоҳир-ул Қодирнинг бошчилигида амалга ошди.

Намойишчилар ҳукуматдан сайлов комиссиясининг тарқатиб юборилишини ва сайлов қонунида баъзи ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишмоқда.

Ҳукумат эса намойишга қарши чиқмоқда. Ички ишлар вазири Раҳмон Малик талабларнинг конституцияга тўғри келмаслигини билдирди.

Намойиш сабабли пойтахтда барча давлат ишлари тўхтатилди. Мактабларда икки кундан бери ўқишлар бўлмаяпти. 10 минг аскар ва полиция пойтахтда тинчликни таъминлашга уринмоқда.


Бошқа мақолалар