Эриган темир ишчиларнинг устига тўкилди


  • 9 Июнь, 2026
  • 14

Ҳиндистоннинг Андҳра Прадеш штатидаги пўлат қуйиш заводида ишчиларнинг устига эриган темир тўкилиб кетди. Юз берган фожиа оқибатида дастлабки маълумотларга кўра 8 киши ҳаётдан кўз юмди, кўплаб инсонлар жароҳатланди.

Ҳиндистоннинг “NDTV” канали тарқатган хабарга кўра, полиция штатнинг Висакхапатнам шаҳридаги пўлат қуйиш заводида ҳарорати 1600 даража бўлган эриган темир кран ёрдамида бошқа ҳудудга кўчирилаётган вақтда ишчиларнинг устига тўкилиб кетганини маълум қилди.

“Press Trust of India” (PTI) агентлигига баёнот берган, исми ошкор этилмаган бир мутасадди воқеада дастлабки аниқланган маълумотларга кўра 8 киши ҳалок бўлганини, 6 киши эса жароҳатланганини билдирди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мавзуга доир қилган баёнотида чуқур қайғуда эканини ифода этди. Моди воқеада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.


Бошқа мақолалар