1 триллион долларлик ўлка


  • 12 Март, 2014
  • 1183

Афғонистон киши бошига миллий даромади 683 доллар билан дунёда 173-ўринни эгаллаган.

Лекин Пентагонга кўра, ўлкада бир триллион доллар устида ҳали фойдаланилмаган ер ости бойликлари бор. Бундан фойдаланиш учун 75 километр бўлган темир йўли тармоғини 3500 километрга чиқариш керак.

“Business Week” журналида чоп этилган мақолага кўра, Афғонистонда ҳали фойдаланилмаган темир, мис, табиий газ ва нефть конлари ўлканинг 18 миллиард долларлик иқтисодиётини тахминан 100 баробарига кўтариши мумкин.

Лекин бу қазилма бойликлардан фойдаланиш учун ўлкадаги жуда заиф бўлган темир йўл изларини ривожлантириш керак. Ўлкадаги ягона темир йўл изи 2011 йил фаолиятга топширилган 75 км узунликдаги Ўзбекистонни Мозори шариф шаҳрига боғлайдиган темир йўлидир.

Афғон ҳукуматининг 25 йиллик режасида темир йўлларини 3580 кмга етказиш лойиҳаси бор. Лекин ўлкадаги сиёсий қаршиликлар ва давомли тўқнашувлар сабабли бу лойиҳа жуда секин амалга ошмоқда.

Юқоридаги сабаблар туфайли миллиард долларлик шартномалар билан шахсий секторларга берилган маъданлар ҳам ишлатилмаяпти. 3 миллиард долларга Хитой давлат ширкатига берилган Мес Айнакдаги мис кони фаолиятни бошлаш учун темир йўлини кутмоқда. Яна 11 миллиард долларга ҳинд давлатига оид ширкатга берилган темир конлари ҳам темир йўллари йўқлиги сабаб фойдаланилмай турибди.

Бу фойдаланилмаган маъданлар Пентагоннинг ҳисобига кўра 1 триллион доллардан ошади.

Қуйида Афғонистондаги потенциал қазилма бойликлар ва улардан олиш мумкин бўлган фойда берилган:

Темир маъдани 420 миллиард доллар;

Мис 274 миллиард доллар;

Табиий газ ва нефть 223 миллиард доллар;

Гранит 144 миллиард доллар;

Ниобий 89 миллиард доллар;

Литий 60 миллиард доллар;

Олтин 25 миллиард доллар;

Калий 5 миллиард доллар;

Кўмир 5 миллиард доллар;

Алюминий 4,4 миллиард доллар.


Бошқа мақолалар