АҚШ элчихонаси Қудусга кўчмоқда


  • 12 Май, 2018
  • 731

АҚШнинг Исроил элчихонаси Қудусга кўчиш санаси маълум бўлди. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Тел-Авивдан Қудусга кўчирилаётган элчихона биноси 14 майда очилишини маълум қилди.

Вазирликдан бу ҳақдаги ёзма баёнотда “АҚШ ташқи ишлар вазирлиги сифатида Қудусдаги АҚШнинг Исроилдаги элчихона биносининг 14 майда очилишидан ғурурланамиз. Бунга элчи Девид Фредман раислик қилади ва президентлик делегациясига ташқи ишлар вазир ўринбосари Джон Сулливан, молия вазири Стивен Мнучин, маслаҳатчилар Гаред Кушнер ва Иванка Трамп киритилган” дейилган.

Баёнотда бундан ташқари ташқи ишлар вазири ўринбосари Джон Сулливаннинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу билан учрашиши билдирилди. АҚШ элчихонаси учун шаҳардаги баъзи кўчаларга кўрсаткичлар ўрнатилди.

Фаластин озодлик ташкилоти бош котиби Соиб Уряйкат интервьюсида дипломатларни ва гражданлик ташкилотларини АҚШнинг 14 майда режалаштирган элчихона биноси очилиш маросимини бойкот қилишга чақирди.

АҚШ элчихонасининг янги бино қурилгунча Қудусдаги консуллигини вақтинчалик марказ сифатида фойдаланиши кутилмоқда. АҚШ президенти Трамп 2017 йил 6 декабрда Оқ уйда ўтказган матбуот анжуманида Қудусни “Исроилнинг пойтахти” деб кўришини ва АҚШ элчихонаси Тель-Авивдан Қудусга кўчирилиши бўйича кўрсатма берганини эълон қилганди. АҚШ ҳукумати элчихонани Тель-Авивдан Қудусга 14 майда кўчиришга қарор чиқарганди. Ушбу қарор минтақавий ва халқаро миқёсда ҳамда БМТ умумий мажлисида қаттиқ норозилик билан қарши олинганди.


Бошқа мақолалар