Энг кучли паспортлар рўйхати


  • 9 Январь, 2019
  • 589

Ушбу рўйхатда Қозоғистон 67-ўринни эгаллади. Ўринлар Қозоғистон ватандошларининг турли давлатларга визасиз қира олишларига қараб белгиланади. Қозоғистонликлар учун бундай имконият 76 та давлат учун очиқ. Улардан 5 таси 2018 йили қўшилди.

“Henley Passport Index” рейтингининг лидерлари Япония (190 давлат), Сингапур ва Жанубий Корея (189 давлат). Учинчи ўринни Франция ва Германия (188 давлат) эгаллаб турибдиРоссияликлар 119 та давлатга визасиз бориши мумкин (48-ўрин). Украина 128 та давлатга (41-ўрин), Беларусь 77 та давлатга (66-ўрин), Қирғизистон 64 та давлатга (76-ўрин), Ўзбекистон ва Тожикистон эса, 58 та давлатга (80-ўрин) виза олмасдан бора олади.

Рўйхатнинг сўнгги ўрнини Ироқ ва Афғонистон (30 давлат) эгаллаган. Мутахассислар рейтингда Хитой ва БААнинг шитоб билан юқорилаётганини, АҚШ ва қатор Европа давлатларининг эса ўз ўринларини йўқотаётганини айтишмоқда.


Бошқа мақолалар