Илон Маскни “Tesla”дан ҳайдашди


  • 17 Октябрь, 2018
  • 597

“Tesla” асосчиси Илон Маск яқин уч йил ичида компанияда раҳбарлик лавозимида ишлай олмайди. Бу қарор у билан ҳукумат орасидаги келишувга кўра чиқарилди. Суд сентябрь ойи охирида чоп этилган келишувнинг илк режасини деярли ўзгаришсиз тасдиқлади. Биринчи ҳужжатда Маск “Tesla” директорлар кенгаши раислигини камида уч йилга тарк этиши керак бўлиб, лекин компания гендиректори лавозимида ишлаши мумкин эди. Ҳужжатнин тасдиқланган шаклида эса ушбу пункт мавжуд эмас. Бундан Маск компаниянинг барча раҳбарлик лавозимларини тарк этиши лозимлиги келиб чиқмоқда. Бундан ташқари у 20 миллион доллар жарима тўлаши керак. Шу билан бирга “Tesla” Маскнинг барча эълонларини, жумладан ижтиомий тармоқдагилар ҳам, назорат қилувчи махсус одамни ёллаши керак.

Буларнинг барчаси Маскнинг июль ойидаги компаниянинг барча акцияларини сотиб олишга қарор қилгани ҳақидаги твитидан сўнг бошланди. Бу твитдан кейин “Tesla”нинг акциялари нархи тезда кўтарилиб кетди. Лекин кейин маълум бўлишича Маскда бунга маблағи етмаслиги маълум бўлди. Бу шов-шувли воқеадан кейин Америка қимматбаҳо қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси (SEC) ундан шикоят қилиб, судга мурожаат этди. 


Бошқа мақолалар