- 2024-05-23
25-26 май кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида 1-халқаро медиа ва исломофобия симпозиуми бўлиб ўтди. Симпозиумнинг бош мавзуси дунёнинг турли жойларида ортиб бораётган ислом душманлиги эди.
Симпозиум очилишида Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғон “Сўзларимни ислом қўрқуви деб эмас, тўғридан тўғри ислом душманлиги деб бошламоқчиман. Ислом душманлиги хасталиги худди саратон ҳужайрасидек тезлик билан ёйилмоқда. Онадўли ва Қудусни қўлга киритиш илинжида амалга оширилган салиб юришлар вайронгарчилиги билан дунё тарихини ўзгартирди. Ғарб ислом душманлигини ориентализм номи остига яширди. Яқин тарихда ислом душманлиги йўл очган фожеаларга Босниядаги қатлиомлар, Туркистонда, Фаластинда юз берган ҳодисалар каби кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Америка ҳукуматининг 11 сентябрь терактлари орқасидан “мусулмонларни шайтонлаштириш” стратегияси кўплаб жамиятларнинг маданиятида аввалдан бор бўлган ислом душманлиги вирусини авж олдирди.
Муқаддас китобимиз Қуръони каримга, Пайғамбаримизга, мусулмон аёллар ва эркакларнинг либослари каби диний танловларини ифода қилувчи рамзларга қарши ҳужумлар давлатлар томонидан ҳимоя қилинмоқда ва дастакланмоқда” деб гапирди.