- 2019-09-12
Йўқолган самолётнинг топилиши билан Малайзияда инглиз, малай ва хитой тилида чоп этиладиган баъзи гаазеталар бош саҳифаларини қора рангда босди.
Йўқолган Малайзия самолётининг Ҳинд океанининг жанубига қулаганлиги аниқлангандан кейин Малайзияда инглиз, малай ва хитой тилларида чоп этиладиган баъзи газеталар бош саҳифаларини қора рангда босиб, ўз таъзияларини билдиришди. Ўлкада инглиз тилида чоп этиладиган энг кўп тиражли газеталардан бири “The Star” қора рангли саҳифага ҳалок бўлганлар исми-шарифи ёрдамида самолёт йўналишини ифодалайдиган 370 рақамини ёзди. Газета ўнг устки бурчагига эса Малайзия Бош вазирининг самолёт ҳалокати борасидаги берган баёноти ва газетанинг таъзияси чоп этилди. Ўлкада инглиз тилида чоп этиладиган яна бир “The New Straits Times” эса 8 март куни самолёт билан алоқа узилишидан олдин келган “Ҳамма нарса жойида, хайрли кечалар” хабарига асосланиб қора рангли саҳифага самолёт суратини қўйиб “Хайрли кечалар МН370, тинч ва осуда қолинг!” деб ёзди. Мамлакатда бундан ташқари малай ва хитой тилларидаги газеталар ҳам бош саҳифаларини қора рангда чоп этишди.