- 2018-05-12
Жанубий Коерянинг собиқ президенти Пак истеъфога чиқишига сабаб бўлган коррупция айблови билан ҳибсга олинди.
“Yonhap” агентлигининг хабарига кўра, Сэул марказий суди порахўрлик, мансабини суистеъмол қилиш, босим ўтказиш ва давлат сирларини ошкор қилиш билан айбланган Пакни ҳибсга олишга қарор чиқарди. Ҳибсга олиш қарори кеча судда 9 соат давом этган мажлис охирида берилди.
Суд мажлисига икки адвокати билан келган собиқ президент Пак журналистларнинг саволларини жавобсиз колдирди. Прокурорлар президентликдан бўшатилган Пак Кын Хега оғир айбловлар қўйилгани учун ҳибсга олиниши учун душанба куни судга ариза берганди.
Пак 21 мартда ўзига қўйилган 13 айблов бўйича терговга Сэулнинг марказий прокуратурасига келган ва журналистларга “Қаттиқ изтиробдаман” деб, терговда ҳамкорлик қилишини билдирганди.
Жанубий Корея ички ишлари вазирлиги ой бошида янги президентни сайлаш учун 9 майни сайлов куни деб белгилади.
Ўлка тарихида илк ўз вазифасидан озод этилган президенти бўлган Пак яқин дўсти Чхве Сун Сил воситасида ўлканинг улкан холдингларидан совға номи остида пора олиш ва эвазига уларга сиёсий манфаатлар таъминлаб, мансабини суистеъмол қилиш билан айбланмоқда.
Жанубий Корея парламенти 2016 йил 9 декабрда Пак устидан тергов бошлашга қарор чиқариб, Бош вазир Хван Гёанни вақтинча президент этиб тайинлаган. Конституцион суд 10 мартда Пакнинг президентликдан истеъфога чиқарилишига бир овоздан қарор қабул қилди.