Жанубий Кореяда коронавирус ёйилмоқда


  • 25 Февраль, 2020
  • 421

Жанубий Корея давлатида коронавирус ёйилишда давом этмоқда. Бир суткада ўлкада касалланганлар сони 60 кишига етди.

Ҳозир ўлкада 893 та коронавирус билан касалланганлар қайд этилган.

Тегу шаҳри эпидемиянинг ўчоғи бўлиб турибди. Шаҳарда хасталар билан алоқада бўлган 9 мингдан ортиқ одам уй карантинида сақланмоқда.

Аввалроқ Жанубий Кореяда қизил, яъни хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинганди. Бу ҳолат сўнгги 10 йилда илк марта юз бермоқда. Мамлакат президенти Мун Чже Ин бу ҳафтани “кескин ўзгариш пайти” деб атади.

Ўлкада коронавирус тарқалгандан бошлаб 9 киши хасталикдан кўз юмди.


Бошқа мақолалар