- 2022-08-04
Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловчилари билан сайловолди учрашувида суиқасдга учради. У нутқ сўзлаётганида гумонланувчи томонидан ўққа тутилган. Натижада Трамп ва икки нафар митинг иштирокчиси жароҳат олди ва бир киши ҳалок бўлди.
Отишма тугагандан кейин қўриқчилар собиқ президентнинг ўрнидан туришига ёрдам бериб, уни саҳнадан олиб кетишди. Округ прокурори бир нафар митинг иштирокчиси ва ўқ узган жиноятчи ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Жиноят томонидан отилган ўқ Дональд Трампнинг ўнг қулоғини яралаган.
Ўқ узган жиноятчининг шахси ҳам аниқланди. У 20 ёшли америкалик Томас Мэтью Крукс бўлиб чиқди. Крукс Пенсильвания штатининг Бетел-Парк шаҳрида ота-онаси билан яшаб келган. Крукс Трамп нутқ сўзлаётган жойдан 125 метр масофадаги ташкилот биноси томидан ўқ узган. У махфий хизмат снайперларининг ўқидан ҳалок бўлди.
Крукснинг Дональд Трампни нима учун ўлдирмоқчи бўлгани аниқ эмас.
Аввалроқ баъзи митинг иштирокчилари шубҳали шахс бино томига қурол билан кўтарилгани ҳақида махфий хизмат ва полицияга хабар берган. Лекин улар буни эътиборсиз қолдиришган.