- 2022-11-17
Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон раҳбарлик қилаётган Адолат ва тараққиёт (АКР) партияси маҳаллий ҳудудий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига сайловларда ғолиб чиққанини маълум қилди.
“Сиз ўз бош вазирингизни қўллаб-қувватладингиз, сиздан чексиз миннатдорман”, – деди партиянинг Анқарадаги бош қароргоҳида тўпланган ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб.
“77 миллион одам бугун янги Туркия туғилганини билиб қўйиши керак. Бу кун янги Туркия учун ҳақиқий тўй кунидир”, – дея қўшимча қилди Эрдўғон.
Аввалги (2009) маҳаллий ҳокимият сайловларида 38% овоз олган Адолат ва тараққиёт партияси, бу сайловда 46% овоз олиб, сўлчи, миллатчи турк ва миллатчи курд партиялари билан Туркияни Исроилга сотиб келаётган Нурчилар оқимига қарши қақшатқич зарба берди.