Қозоғистон билан Хитой орасида визасиз режим


  • 10 Ноябрь, 2023
  • 140

Авваллари Хитойга виза олиш учун марказларда узундан-узун навбатларда туриш, кўплаб анкеталар тўлдириш, махсус талабларга кўра фотосуратга тушиш талаб этиларди. Энди бугун 10 ноябрдан бошлаб қозоғистонликлар Хитойга 30 кунга ҳар хил ҳужжатларни тўлдирмасдан боришлари мумкин.

Икки томонлама визасиз режим татбиқ этиш ҳақида жорий йилнинг апрель ойида айтила бошланди. Май ойининг ўрталарида икки давлат орасида келишув имзоланди. Ўтган ойда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги жорий келишув 2023 йил 10 ноябрдан кучга киришини маълум қилди.

Визасиз режимга кўра, ватандошларнинг икки давлат ҳудудида бўлиши чегарадан ўтгандан кейин 30 календар кунидан ошмаслиги лозим. 180 кун ичида эса жами 90 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида “Ватандошларнинг 30 кундан ортиқ вақт мобайнида ўлкада қолиш эҳтимоли бўлганда аввалдан кириш визасининг тегишли категориясини расмийлаштириш керак бўлади. Визасиз режим ишлашга, ўқишга ва миссионерлик фаолиятини олиб боришга ҳуқуқ бермайди” дейилган.

Қозоғистонлик ватандошлар учун Қозоғистон давлат паспорти ва ўлкага қайтишига гувоҳнома керак бўлади. 


Бошқа мақолалар