- 2018-01-25
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада кеча юз берган исёнда 27 киши ўлдирилди.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада юз берган исёнда 25 нафар маҳкум ва 2 нафар қамоқхона назоратчиси ўлдирилди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари исённи бостиришди, лекин матбуотга ҳеч қандай изоҳ беришмади.
Исмини ошкор қилишни истамаган ички ишлар вазирлиги ходими исён кеча оқшом вақтларида ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) аъзоси деб тахмин қилинган бир маҳкумнинг назоратчига ҳужум қилиб, қуролини қўлга киритиши билан бошланганини маълум қилди. Қамоқхона назоратчисининг хабарига кўра, исён бир неча соатда бостирилган.
Тожикистоннинг шимолида жойлашган Хўжанд шаҳридаги қамоқхонада ИШИД аъзолари билан бирга диний экстремизм билан айбланган маҳкумлар сақланиши маълум эди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг ҳисоботига кўра, Тожикистон хавфсизлик кучлари 1997 йили Хўжанд қамоқхонасида юз берган ҳодисада камида 24 кишини ўлдирганди. Лекин хорижий манбалар 100 нафар маҳкумнинг ўлдирилганини айтишганди.