- 2012-05-06
1. Қароқчилар бошлиғи тақадиган ва фақат бир кўзини бекитиб турадиган қора боғич аслида қоронғи жойларга кирганида қоронғиликка ўрганиш вақтини тезлаштиради.
2. Нокиа аслида Финландиядаги бир шаҳарнинг номи.
3. Дунёда 4300 та фарқли дин бор.
4. Савдо марказларидаги аравачалар ва саватлар сиз яна-да кўпроқ нарса сотиб олишингиз учун катта қилиб ясалган. Ўтказилган тажрибаларга кўра, саватлар ўлчами икки баробарга катталаштирилганида савдо 19%га ошади.
5. Дунёда қайси ирқда бўлишидан қатъий назар, барча янги туғилган чақалоқлар 440 герц баландликда ва “ля” нотасида йиғлайди.
6. “Караоке” сўзи “кара оркестра” сўзининг қисқартирилишидан келиб чиққан. “Кара” сўзи эса япон тилида “бўш-бекорчи” деган маънони билдиради.
7. Қармоқ билан тутилган балиқлар тўр билан тутилган балиқлардек соатлаб қийналмаганлиги учун гўшти ширинроқ бўлади.
8. Инглиз ўлчов тизимидаги “дюйм”нинг қиймати Британия қироличаси Елизавета I-нинг бош бармоғининг илк бўғинигача бўлган узунликка тенг. Тахминан 2,54 см.
9. Ўлим пайтида одамнинг ҳис қилиш ва кўриш, сўнгра эшитиш қобилияти йўқолади. Юрак тўхтаганидан кейин 2 дақиқа давомида овозлар идрок этилади.
10. Пиёз тўғраётганда сақич чайналса, кўз ёшланмайди.
11. Пашшалар оёқчаларини бир-бирига ишқалаб, бошлари устидан ўтказиш ҳаракатини учаётганида ёпишган молекулаларни тозалаш учун қилишади.
12. Энг ақлли ҳисобланган жонзотлардан бири бўлган қарға, худди одамлардек қари ота-оналарини зиёрат қилишади.
13. Компьютерлардаги “power” тугмачасининг рамзи, ўчириш-ёқиш рамзларининг бирлашмасидан иборат. Аслида 1 ва 0ни тамсил қилади. 1 ёқиш, 0 ўчириш.
14. Лифтларга кўзгу ўрнатилишининг биринчи сабаби одамлар галстук ёки сочини тўғрилаши учун эмас. Эшиклар очилганида лифт кабинасининг ўз жойида эканлигини фарқлай олиш учундир.
15. “Toyota” автомобилининг логотипи “T O Y O T A” ҳарфларининг бирикишидан ҳосил бўлган.
16. Энг порлоқ жисм ҳисобланган ойнинг ёруғи бизга 1,3 секундда етиб келади.