Исроилнинг “ислом давлати”


  • 12 Май, 2014
  • 1536

Ироқлик машҳур сиёсатчидан шов-шувли иддао: Ироқ ва Шом ислом давлатининг қуроллари Исроил тарафидан берилмоқда. Сионист ташкилотининг мақсади араб ўлкаларини заифлатиш.

Ироқ урушининг илк йилларида қурилган ва 2004 йили Ал-Қоидага боғлиқлигини эълон қилган Ироқ ва Шом ислом давлатига боғлиқ муҳим бир изоҳ келди. Ироқ парламентида Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари ёрдамчиси бўлган Искандар Ватут Исроилни Ироқ ва Шом ислом давлати (ИШИД) номли террористик ташкилотга қурол-яроғ етказиб бериш билан айблади. ИШИДдан қўлга туширилган баъзи қуролларнинг Исроилда ясалгани аниқланганини айтди. Ватут “ИШИД сионистдир. Ироқни ва таъсирга эга араб ўлкаларини заифлатишни, исломни йўқ қилишни мақсад қилиб қўйган” деб гапирди. Исроилни Анбар вилоятида давом этаётган тўқнашувларда қўлланиши учун ИШИДга қурол-яроғ етказиб бериш билан айблаган Ватут “Ироқ армияси ИШИД фойдаланган Исроилда ясалган қуролларни қўлга киритди” деди.

Бу орада шиддатларнинг сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган Ироқда террористик ҳаракатлар 30 апрелда ўтказилган сайловлардан кейин ҳам давом этмоқда. 6 йил аввалгача Ал Қоида террористик ташкилотининг Ироқдаги марказларидан бири бўлган Мусулда террористлар ўғирлаб кетилган 20 нафар аскарнинг бошларидан отиб ўлдиришган. Буни ИШИД ўз бўйнига олган.

Ироқнинг турли марказларида кеча амалга оширилган ҳужумларда 16 киши ўлди. БМТ берган рақамларга кўра, фақат 2013 йилнинг ўзида ИРоқда 10 мингга яқин киши ҳалок бўлди. 2014 йилнинг дастлабки тўрт ойида эса бу кўрсаткич 3 мингга яқинлашди. 


Бошқа мақолалар