Муҳожирлар лагерида ёнғин чиқди


  • 9 Сентябрь, 2020
  • 383

Грециянинг Мидилли оролида жойлашган Мориа муҳожирлар лагерида ёнғин чиққани маълум бўлди.

Греция расмий агентлиги “ANA”нинг хабар беришича, кеча ярмидан кейин Мориа лагерининг турли нуқталарида ёнғин чиққан.

Ҳодиса жойига кўплаб полиция ва ўт ўчириш ходимлари жалб қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинда ҳалон бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.

Масъуллар муҳожирларнинг хавфсиз жойга эвакуация қилинганини билдиришди. Баъзи муҳожирлар эса Мидилли шаҳар марказига йўл олишган.

Лагер ўтган ҳафтадан буён аниқланган 35 коронавирус касаллик ҳолати туфайли карантинга олинганди. Лагерда тахминан 12 минг 500 муҳожир яшамоқда.


Бошқа мақолалар