- 2015-07-16
Ўтган йили ўлган Финландия собиқ соғлиқни сақлаш вазири доктор Рауни Кильде тўнғиз грипи ҳақида шов-шувли маълумотлар берганлиги маълум бўлди. Вакциналарнинг грипдан ҳам таҳликали эканлигини билдирган Кильде “Дунё аҳолисининг учдан иккисини ўлдиришмоқчи” деди.
Финландияда Лапланд минтақасининг собиқ соғлиқни сақлаш вазири доктор Рауни Кильда тўнғиз грипига қарши вакциналарнинг одамларни алдаш эканлигини айтиб “Бу вакцина билан имкони борича дунё аҳолисининг кўпини ўлдиришмоқчи. Шу сабабдан аввало кичик болаларга ва ҳомиладор аёлларга татбиқ этилмоқда” деди. Bu фикрнинг собиқ АҚШ вазирларидан Генри Киссинджерга тегишли эканлигини айтган Кильде 2009 йил 14-15 майда ўтказилган Бильдерберг йиғилишида бу қарор чиқарилганини билдирди.
Доктор Кильде бир телеканалга берган интервьюсида “АҚШ ҳеч бир моддий зарар йўрмасдан, ҳатто миллардлаб доллар фойда кўриб, дунё аҳолисининг учдан икки қисмини қамайтиришни кўзламоқда” деб гапирди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тўнғиз грипининг ҳалокатли эпидемия эканлиги ҳақида баёнот бериши учун босим ўтказаётганлигини билдирган Кильде “Шу тарзда вакцинани ихтиёрий эмас, мажбурий қилишмоқчи. Айниқса ҳомиладор аёллар ва ёш болаларнинг эмлаш мажбурий эканлиги келажак наслларни нишонга олганлигини кўрсатмоқда” деди.
Финландия ҳукуматининг вакцинанинг мажбурийлигини олиб ташлаш учун хасталик даражасини нормал даражада кўрсатганлигини айтган Кильде “Ҳеч ким вакцинанинг бир йил, 5 йил ёки 20 йилдан кейин қандай тасъир кўрсатишини билмайди. Бутунлай қисирликми? Саратонми ёки ўлимга олиб борувчи бошқа касалликми?” деб гапирди.
Рауни Кильде “Америка ҳукумати келгусида бўлиши мумкин ҳар қандай муаммолардан фармацевтика ширкатларини зарар кўрмаслиги учун ҳозирдан тадбирини олди ва уларни бутун жавобгарликдан озод этди. Мана шунинг ўзи ишнинг жиддийлигини кўрсатишга кифоя” деди.