CIA Туркиядан узр сўради


  • 19 Декабрь, 2016
  • 1060

CIA 2014 йили Туркиянинг террор ташкилоти ДАИШдан нефть сотиб олаётганини иддао этганди. Бошқа иддаоларидек бу ҳам ёлғон бўлиб чиқди ва CIA Туркиядан ёзма равишда кечирим сўради.

Фетуллоҳчи террор ташкилотини ташкиллаб, таъминлаган 15 июлда Туркияда давлат тўнтаришига дастак берган Америка марказий разведка бошқармаси CIA Туркиядан узр сўради. 2014 йили Туркия ташқи ишлари вазири Мавлид Човушўғли билан учрашув ўтказган АҚШлик ҳамкасби Джон Керри Туркиянинг ДАИШдан нефть сотиб олаётгани ҳақида маълумотлар борлигини айтганди. Човушўғли бу иддаога кескин фикр билдириб “Сизга бу маълумотларни ким берганини биламиз. Миср билан алоқаларимиз туфайли биз дан норози бўлган баъзи араб ўлкалари... Бу жуда жиддий айблов. Менга бунинг далилларини беринг” деди.

CIA иддаоси аслида қип-қизил ёлғон эди. Човушўғли Керрини ҳар кўрганида бу далилларни талаб қилди. Натижада CIA уйдирма бир ҳужжатни Керрига, у ҳам ўз навбатида Човушўғлига берди. Бу ҳужжатлар Туркия разведка хизмати томонидан ўрганилди. Маълумотларга кўра, ҳужжатдаги координаталар Килис вилоятидаги асфальт фабрикаси қурилишига тегишли бўлиб чиқди. Туркия АҚШга кескин норозилик билдиргач, CIA тарихий одим отди. CIA ёлғон ҳужжат учун Туркиядан ёзма равишда кечирим сўради. CIAнинг узр сўраши ижтимоий тармоқларда энг машҳур воқеага айланди. 


Бошқа мақолалар