- 2019-06-14
Яқинда Туркиядаги Т.Эрдўғоннинг миллион одамлик митингини ҳукуматга қарши норозилик намойишлари деб тақдим қилиб қовун туширган CNN, география борасида ҳам ўз “саводхон”лигини намойиш қилди. Жонли эфирда Украина ҳақида хабар берилаётган вақтда экранда Покистон харитаси очилди...
Бу ҳодиса социал тармоқларда роса ҳижвга олинди. Шарқий Европа давлати бўлган Украина дунё харитаси устида қанча километр масофадаги Покистонда кўрсатилди. Томошабинларни карахт ҳолга туширган хато Донецк ва Луганск шаҳарларида ўтказилган мустақиллик референдуми юзасидан тайёрланган хабарда юз берди.
Кўплаб томошабинлар буни “Twitter” ва “Vine” социал тармоқларида бўлишиб, Америка медиа гигантини кулгу-мазахга олишди. “CNN İnternational” яқинда ҳам шундай энса қотирувчи қўпол хатоларга йўл қўйганди. Ўтган йили октябрь ойида эфирга узатилган бир хабарда Гонгконг Жанубий Америка харитасида кўрсатилганди.
Февраль ойида эфирга узатилган бошқа бир кўрсатувда эса Англиянинг пойтахти Лондон шаҳри Норфолк шаҳри жойлашган нуқтада кўрсатилди. Охирги Украина ваоқеаларидан кейин ўтказилган сўровномалардан Америка халқининг атиги 16%игина Украинанинг қаерда жойлашганини харитадан тўғри кўрсатиб бера олган. Демак CNN чилар ўша 16%нинг ичида бўлмаган деб хулоса қилиш мумкин.