Биткоин бир ҳафтада 90 минг долларга етди


  • 12 Ноябрь, 2024
  • 19

Криптовалюта бирлиги бўлган BTC бу кеча ўзининг энг юқори даражаси 89 минг 600 долларга чиқди. Трампнинг сайловда ғолиблигидан кейин 30%га ўсди.

АҚШда 5 ноябрь сайловларидан кейин қолган тўрт иш кунида фақатгина биржада савдо қилувчи фондлар (ETF) томонидан 2,65 миллиард долларлик савдо амалга оширилган. Биткоинда энг йирик инвестиционер бўлган “BlackRock” фонди сайловдан кейин ўз портфолиосига 1,32 миллиард долларлик биткоин қўшди.

Таҳлилчилар инвестиционерларнинг криптовалюталарни Трамп қўллаб-қувватлашига ва бу соҳада ваъда берган ўзгартиришларига ишонганини таъкидлаб “Шу онда ваъдалар қай даражада бажарилиши ёки бу қачон бўлиши ҳақидаги саволлар бир чеккага суриб қўйилган. Бунинг ўрнига инвестионерлар келгусидаги потенциал имкониятларга диққатини қаратган кўринади” деб баҳолашди.

Нархларнинг энг юқори сотиш нуқтасига етганлигини ва техник жиҳатдан қисқа муддатли мақсадларга етилганлигини айтган таҳлилчилар “Инвестиционерлар жуда диққатли бўлиши лозим. Чунки нархлар бирданига пастлаб кетиши мумкин” дейишди.


Бошқа мақолалар